Ўзбекистон

Жазирама сабаб Хоразмдаги барча давлат боғчалари вақтинча ёпилади

14 июлдан бошлаб вилоятда ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Жазирама сабаб Хоразмдаги барча давлат боғчалари вақтинча ёпилади

 

Хоразм вилоятида кутилаётган аномал иссиқ об-ҳаво муносабати билан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 14 июлдан бошлаб вилоятда ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

 

Шу муносабат билан, Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси тавсиясига асосан, мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида 2026 йил 14–17 июль кунлари вилоятдаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

 

Маълум қилинишича, давлат боғчалари фаолияти 2026 йил 20 июлдан одатий тартибда қайта тикланади.

 

Масъуллар ота-оналардан ушбу вақтинчалик чекловни фарзандлар саломатлигини асрашга қаратилган профилактик чора сифатида қабул қилишни ҳамда жазирама кунларда болаларнинг соғлиғига алоҳида эътибор қаратишни сўради.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.