Ўзбекистон

ИИВ “Равшан Золотой” бўйича Интерпол қидируви нега тўхтатилганига изоҳ берди

Вазирликка кўра, тергов давомида илгари сурилган бошқа айбловлар ўз тасдиғини топмагани сабаб унга нисбатан тергов ҳаракатлари тўхтатилган.

ИИВ “Равшан Золотой” бўйича Интерпол қидируви нега тўхтатилганига изоҳ берди

Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари Дилмурод Мирсодиқов “Равшан Золотой” номи билан танилган Равшан Муҳитдиновга нисбатан Интерпол орқали эълон қилинган халқаро қидирувнинг нега бекор қилинганига изоҳ берди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.

 

14 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Мирсодиқовнинг маълум қилишича, Равшан Муҳитдиновга нисбатан жиноят иши 2021 йилда қўзғатилган ва унга тегишли моддалар бўйича қидирув эълон қилинган.

 

Унинг сўзларига кўра, вақт ўтиши билан жавобгарликка тортиш ва процессуал муддатлар тугагани сабабли жиноят иши тўхтатилган ҳамда ишнинг бир қисми тугатилган.

 

Шундан сўнг тергов давомида қўшимча аризалар ва янги маълумотлар келиб тушгани боис тергов ҳаракатлари қайта тикланган. Бироқ барча тергов тадбирлари якунида Муҳитдиновга нисбатан илгари сурилган бошқа айбловлар ўз тасдиғини топмаган.

 

“Барча тергов ҳаракатлари ўтказилгандан сўнг унга нисбатан қўйилган бошқа айбловлар ва ҳолатлар ўз тасдиғини топмади. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари яна тўхтатилди”, — деди Дилмурод Мирсодиқов.

 

Июнь ойи бошида Равшан Муҳитдиновнинг Интерпол сайтида жойлаштирилган Red Notice (“қизил билдиришнома”) карточкаси қидирувдаги шахслар базасидан олиб ташланган. Аввалроқ у Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Жиноят кодексининг мулкка зарар етказиш, уюшган қуролли гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш ҳамда безориликка оид моддалари билан халқаро қидирувга берилгани маълум қилинганди.

 

Равшан Муҳитдинов эса Фаcебоокъдаги саҳифасида 19 йиллик қувғиндан сўнг унга қўйилган барча айбловлар бекор қилингани ва Ўзбекистонга қайтиш имконияти яратилганини ёзди.

 

Маълумотларга кўра, Равшан Муҳитдинов айни пайтда Туркияда яшайди ва тадбиркорлик билан шуғулланади. Шунингдек, у Истанбулда рўйхатдан ўтган Dünya Engelliler Vakfı (DEV) ташкилотида молиявий масалалар бўйича витсе-президент лавозимида фаолият юритади.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.