Ўзбекистон

Афғонистон вазирлиги Ўзбекистон ҳақидаги баҳсли баёнотларни рад этди — ТИВ

Аввалроқ Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирининг Ўзбекистонда Ислом фақат номигагина қолганини айтгани ҳақида хабар тарқалганди.

Афғонистон вазирлиги Ўзбекистон ҳақидаги баҳсли баёнотларни рад этди — ТИВ

Айрим оммавий ахборот воситаларида Афғонистоннинг фазилатларни тарғиб қилиш ва ёмонликларнинг олдини олиш вазири Холид Ҳанафи Пактиа вилоятига сафари чоғида Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро ва Термиз шаҳарларида Ислом фақат номигагина қолганини айтгани ҳақида хабар тарқалган эди. 

 

Мазкур хабарлар ортидан Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчихонаси ҳолатни ўрганиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

 

Элчихона маълум қилишича, 16 июль куни Кобулдаги дипломатик ваколатхонага Афғонистоннинг Фазилатларни тарғиб қилиш ва ёмонликларнинг олдини олиш вазирлигидан расмий рад этиш хати келиб тушган. Унда айрим доиралар ва оммавий ахборот воситалари икки қардош давлат ўртасидаги ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларига путур етказиш мақсадида фактларни бузиб талқин қилаётгани билдирилган. 

 

Баёнотда Ўзбекистон ислом оламининг кўплаб буюк алломалари, жумладан Имом Бухорийнинг ватани экани қайд этилиб, Афғонистон ва Ўзбекистонни чуқур диний, тарихий, маданий ҳамда халқлар ўртасидаги муштарак ришталар боғлаб туриши таъкидланган. 

 

Шунингдек, Ўзбекистон ҳақида салбий мазмунда талқин қилинган баёнотлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмаслиги, бундай даъволар қатъиян рад этилиши ва улар фактларни бузиб кўрсатиш экани қайд этилган. 

 

Вазирлик Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги биродарлик, ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик муносабатлари бундан буён ҳам мустаҳкамланишига ишонч билдирган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.