Жаҳон

Ҳиндистон ва Покистон чегарасида икки соатлик отишма юз берди

Ҳиндистон ҳарбийлари чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган "террорчилар"ни тўхтатишга уринган.

Ҳиндистон ва Покистон чегарасида икки соатлик отишма юз берди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги назорат чизиғида (Line of Control) жойлашган Жамму ва Кашмирнинг Ражаури секторида икки соат давом этган қуролли тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканалига таяниб РИА Новости хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Ҳиндистон ҳарбийлари чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган "террорчилар"ни тўхтатишга уринган. Натижада томонлар ўртасида тахминан икки соат давом этган шиддатли отишма юз берган.

 

NDTV қайд этишича, бу 2025 йил май ойида Ҳиндистоннинг "Синдур" ҳарбий операцияси якунланганидан буён ўт очишни тўхтатиш режими бузилиши билан боғлиқ илк йирик ҳодиса ҳисобланади. Шунга қарамай, ўтган давр мобайнида чегарада кичик кўламдаги отишмалар бир неча бор кузатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик 2025 йил апрель ойида Жамму ва Кашмирнинг Паҳалгам шаҳри яқинида содир этилган терактдан сўнг яна кучайган эди. Шундан сўнг Ҳиндистон "Синдур" операциясини бошлаб, Покистон ҳудудидаги "террорчилик инфратузилмаси"га зарбалар берган.

 

Операция бошланганидан тўрт кун ўтиб, томонлар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувга эришган. Бироқ 2026 йил май ойида Ҳиндистон Қуруқлик қўшинлари штаби бошлиғи Упендра Двиведи зарурат туғилса, "Синдур 2.0" операциясини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.