Ўзбекистон

Президент ҳокимларга гўшт импорти бўйича аниқ режа тузишни топширди

Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади.

Президент ҳокимларга гўшт импорти бўйича аниқ режа тузишни топширди

Ўзбекистонда гўшт нархини барқарорлаштириш мақсадида импорт гўштни самолётда ташиш харажатларини қоплаш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади. Шу билан бирга, чорвачиликни ривожлантириш учун қўшимча маблағлар ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

 

Йиғилишда инфляцияни жиловлаш масаласи муҳокама қилиниб, бозорда товар ва хизматлар таклифини кўпайтириш асосий вазифа экани таъкидланди. Қайд этилишича, вилоят ҳокимлари жорий йилнинг январь–июнь ойларида инфляцияни 3 фоиздан оширмасликни режалаштирган бўлса-да, бу кўрсаткичга фақат Самарқанд вилояти эришган.

 

Апрель–июнь ойларида гўшт нархи 6–8 фоизга ошгани сабабли импорт гўштни самолётда ташиш харажатларини қоплаш учун 300 миллиард сўм ажратилган. Пойтахт ва Тошкент вилоятидаги тадбиркорлар ушбу имкониятдан фойдаланиб, 1 минг 300 тонна гўшт олиб келган, бошқа ҳудудларда эса бу борадаги фаоллик етарли бўлмагани қайд этилди.

 

Президент вилоятлар кесимида гўшт балансини қайта кўриб чиқиш, қайси давлатдан ва қачон қанча гўшт импорт қилиниши бўйича аниқ режалар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

 

Шунингдек, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари чорвачиликдаги ҳақиқий ҳолатни очиб бергани маълум қилинди. Унга кўра, аввалги маълумотларга нисбатан қорамоллар сони 2,1 миллион бошга, қўй ва эчкилар эса 1,5 миллион бошга кам экани аниқланган.

 

Чорвачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан ажратилган 1 триллион сўмга қўшимча равишда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан яна 50 миллион доллар йўналтирилади.

 

Мазкур маблағлар ҳисобидан чорва комплексларини ташкил этиш учун 5 миллиард сўмгача, наслли қорамолчилик лойиҳалари учун эса 20 миллиард сўмгача 10 фоизлик кредитлар 10 йил муддатга ва 4 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади.

 

Йиғилишда йил якунигача хориждан 100 минг бош қорамол ҳамда 150 минг бош қўй ва эчки олиб келиш вазифаси ҳам белгиланди.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.