Ўзбекистон

Тошкентда Бўзсув каналида бир киши чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Марҳумнинг жасади чўкиб кетганидан қарийб беш соат ўтиб топилди.

Тошкентда Бўзсув каналида бир киши чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Юқори Бўзсув каналида чўкиб кетган фуқаронинг жасади қидирув ишлари натижасида ҳодиса жойидан тахминан 100 метр узоқликдан топилди.

 

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилишича, ҳодиса 21 июль куни соат 14:07 да Юнусобод тумани, Юқори Бўзсув кўчасидан оқиб ўтувчи Юқори Бўзсув каналида содир бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро чўмилиш мақсадида сувга тушган ва эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетган.

 

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВББ Махсус қутқарув отрядининг ғаввос-қутқарувчилари ҳамда бошқа тегишли хизматлар жалб этилиб, сувда қидирув ишлари олиб борилган.

 

Қидирув ишлари натижасида фуқаронинг жасади соат 18:35 да чўккан жойидан тахминан 100 метр узоқликдан топилиб, тегишли хизматларга топширилган.

 

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси фуқароларни тақиқланган ҳудудларда чўмилмасликка ҳамда чўмилиш қоидаларига қатъий риоя этишга чақирди.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"