Ўзбекистон

Қашқадарёда келинини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган қайнона 5 йилга қамалди

Аёл доимий равишда келинини ҳақорат қилган, калтаклаган ва ота-онаси билан мулоқотини чеклаган.

Қашқадарёда келинини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган қайнона 5 йилга қамалди

 

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида келинини мунтазам руҳий ва жисмоний тазйиққа дучор қилиб, уни ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган қайнона 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Суд ҳужжатларига кўра, 47 ёшли аёл 2022 йилдан 2025 йил октябрь ойига қадар келинини уй юмушларини билмасликни баҳона қилиб мунтазам ҳақорат қилган, бир неча бор калтаклаган, уйидан ҳайдаб юборган ҳамда руҳий босим ўтказган.

 

Аниқланишича, у келинининг ота-онаси билан учрашишини чеклаган, телефондан фойдаланишига тўсқинлик қилган. Айрим ҳолатларда эса уни сочидан тортиб кўчага судраб чиққан, юз ва танасининг турли қисмларига уриб, тан жароҳати етказган.

 

2025 йил 2 октябрь куни келин узоқ вақт давом этган руҳий ва жисмоний тазйиқларга чидай олмай, яшаш хонадонидаги молхонада ўз жонига қасд қилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судининг ҳукмига кўра, судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбдор деб топилган. Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Алифбо ўзгаради: сенаторлар қонун лойиҳасини маъқуллади

Янги тартибга кўра, алифбо амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва битта апострофдан иборат бўлади.

custom img

Чилонзорда “Cobalt” курьерни уриб юборди

Ҳодиса оқибатида 2005 йилда туғилган пиёда жароҳатланган.

custom img

Наманганда 7 700 долларга “REGAPEN” сотаётган шахс ушланди

Наманган ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

custom img

Йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига баённома расмийлаштирилди

Тошкентда сентябрь ойининг дастлабки саккиз кунида йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу август ойидаги кунлик ўртача кўрсаткичдан қарийб 68 фоизга кўп.

custom img

“Миннатдорлик тариқасида олдим” — пора билан ушланган судья 6 йилга қамалди

Сирдарёда тадбиркорнинг иқтисодий ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 7,5 минг доллар олган судья, унга воситачилик қилган банк мансабдорига суд ҳукми ўқилди.

custom img

Болдирга яширилган 240 минг доллар

Тошкентда икки нафар Қозоғистон фуқароси 240 минг АҚШ долларини болдирларига яшириб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишга уринган вақтида ушланди. Шунингдек, қалбаки 8400 долларни 3800 долларга сотишга уриниш фош этилди.

custom img

Сирдарёда боғча раҳбари ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилди

Шунингдек, боғча ходимлари “Open budget” учун мажбурий овоз йиғишга жалб қилингани аниқланган.

custom img

“Бу ердан инсон ўз тарихини янада чуқурроқ англаган ҳолда чиқади” — Озод Солиев

АҚШдаги Vatan Global Alliance раиси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг экспозициялари ва кўламига юқори баҳо берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"