Жаҳон

Қизил денгизда танкерларга қилинган ҳужумлардан сўнг нефть нархи 100 доллардан ошди

Трамп ҳусийлар ҳужуми такрорланса, Эронга "ҳарбий жазо" бериш билан таҳдид қилди.

Қизил денгизда танкерларга қилинган ҳужумлардан сўнг нефть нархи 100 доллардан ошди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қизил денгизда ҳусийлар томонидан Саудияга тегишли икки нефть танкерига уюштирилган ҳужумдан сўнг Эрон ва ҳусийларни "катта ҳарбий жазо" кутаётганини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ҳусийлар Эроннинг вакили эканини таъкидлаб, агар бундай ҳужумлар яна такрорланса, АҚШ бунинг учун Теҳронни жавобгар деб билишини ёзди.

 

Ҳусийлар ўз кучлари Encelia ва Лайла номли Саудияга тегишли нефть танкерларига ракета ва дронлар билан зарба берганини маълум қилди. Денгиз хавфсизлиги манбалари Encelia кемаси Жизон порти яқинида ракета ҳужумига учрагани ва танкернинг олд қисмида ёнғин чиққанини тасдиқлади. Reuters Layla танкерига ҳужум бўлганини мустақил тасдиқлай олмади.

 

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Эрон тинчлик келишувига рози бўлмагунча унга босим кучайишини билдириб, Теҳрон тўлайдиган "нарх ҳар кеча ошиб боришини" айтди.

 

Ҳусийлар бу ҳафта Саудия Арабистонига нисбатан денгиз блокадаси жорий этаётганини ҳам эълон қилди. Мутахассислар уларнинг Боб ал-Мандаб бўғозини нишонга олиши глобал нефть ташувларига жиддий хавф туғдириши мумкинлигини қайд этмоқда.

 

Воқеалар фонида Brent маркали нефть нархи 6 фоиздан ортиқ қимматлашиб, май ойидан буён илк бор бир баррель учун 100 доллардан ошди. Қатор нефть танкерларининг хавфсизлик сабаб йўналишини ўзгартираётгани энергия бозоридаги хавотирларни янада кучайтирмоқда.

 

Шу билан бирга, Эрон Иордания ва Қувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига зарба берганини маълум қилди. Иордания армияси сўнгги 24 соат ичида учирилган тўртта ракета ва олтита дрондан барчаси, биттасидан ташқари, уриб туширилганини билдирди.

 

Трамп, шунингдек, Эрон Ҳормуз бўғозида кемаларга ҳужум қилишни давом эттирса, АҚШ Эрон инфратузилма объектларига зарба беришини айтди. Бунга жавобан Эрон ҳарбийлари минтақадаги нефть, газ, электр ва бошқа иқтисодий инфратузилма объектларини нишонга олиши ҳамда нефть экспортини тўхтатишга ҳаракат қилишини маълум қилди.

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Бу вирус одамда илк бор аниқланган ҳолат бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, беморга у майда қон сўрувчи ҳашарот чақиши орқали юққан.

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Мамлакат шарқида яна тўртта дрон уриб туширилган.

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Эҳтимолий ҳужумларда ядровий иншоотлар, энергетика инфратузилмаси, ракета ва дрон арсеналлари нишонга олиниши мумкин.

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, фоҳишалар, уларнинг мижозлари ва оила аъзоларини махсус маълумотлар базасига киритиб, доимий мониторинг қилишни бошлади.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.