Жаҳон

Бадахшонда "Толибон" ва Озодлик фронти ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Қуролли тўқнашувлар кучайиши "Толибон" бошқарувидан норозилик, этник вакиллик ва табиий ресурслар билан боғлиқ муаммолар оқибати сифатида баҳоланмоқда.

Бадахшонда "Толибон" ва Озодлик фронти ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Бадашон вилоятининг Зебак туманида "Толибон" кучлари ва Афғонистон Озодлик фронти (АFF) ўртасида қуролли тўқнашув юз берди.

 

Аmu ТV хабарига кўра, маҳаллий манбалар жанглар пайшанба куни кечқурун бошланиб, бир неча соат давом этганини билдирган.

 

Озодлик фронти сиёсий қўмитаси раҳбари Довуд Нажий Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида тўқнашувни "ҳал қилувчи жанг" деб атаб, у янги босқичга ўтганини маълум қилди.

 

"Толибон"нинг 219-Омар-э-Салис дивизияси ҳам жанг бўлиб ўтганини тасдиқлади. Гуруҳ баёнотига кўра, чегара қўшинлари беш нафар ҳужумчини ўлдирган. Шунингдек, ҳужумчилар Зебак туманига Покистоннинг Читрал ҳудудидан кириб келгани иддао қилинган.

 

Нашр ҳар икки томоннинг қурбонлар сони ва воқеа тафсилотлари ҳақидаги баёнотларини мустақил равишда тасдиқлай олмаганини қайд этган.

 

Қайд этилишича, Бадачшонда сўнгги ҳафталарда "Толибон"га қарши қуролли мухолифат фаоллиги кучайган. Аввалроқ Миллий қаршилик фронти ўз жангчилари Яфтал-э-Пайин туманидаги айрим давлат идораларини бир неча соат назорат қилганини маълум қилган эди. "Толибон" бу даъвони расман тасдиқламаган.

 

Хавфсизлик бўйича таҳлилчилар Бадахшондаги қуролли фаолликнинг кучайишини аҳолининг "Толибон" бошқарувидан норозилиги, бошқарув, этник вакиллик ва табиий ресурслар билан боғлиқ маҳаллий муаммолар билан изоҳламоқда.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.