Жаҳон

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Қозоғистоннинг Атрау нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди. Корхона мамлакатдаги учта йирик нефтни қайта ишлаш заводидан бири бўлиб, йилига 5,5 миллион тоннагача нефтни қайта ишлаш қувватига эга.

 

Корхона матбуот хизматига кўра, 25 август куни механик тозалаш иншоотларининг ёпиқ турдаги тиндиргичида нефть шлами ёниб кетган. Ҳодиса вақтида ушбу объектида иш олиб борилмаган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, завод эса одатдаги режимда фаолиятини давом эттирган.

 

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар 12:55 да келиб тушган. 13:42 да ёнғин локализация қилинган ва унинг тарқалиши тўхтатилган. Кейинчалик ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Уни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

 

Атрау нефтни қайта ишлаш заводи Атйрау вилоятида жойлашган бўлиб, 1945 йилда фойдаланишга топширилган. Корхонанинг асосий эгаси Қозоғистоннинг “КазМунайГаз” миллий нефть-газ компанияси ҳисобланади.

 

Қайд этилишича, Қозоғистондаги мазкур ҳодиса Россияда ёқилғи тақчиллиги кучайиб бораётган ва Қозоғистон Россия нефтини қайта ишлаш бўйича келишувларга киришаётган бир пайтда юз берди.

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Бу вирус одамда илк бор аниқланган ҳолат бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, беморга у майда қон сўрувчи ҳашарот чақиши орқали юққан.

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Мамлакат шарқида яна тўртта дрон уриб туширилган.

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Эҳтимолий ҳужумларда ядровий иншоотлар, энергетика инфратузилмаси, ракета ва дрон арсеналлари нишонга олиниши мумкин.

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, фоҳишалар, уларнинг мижозлари ва оила аъзоларини махсус маълумотлар базасига киритиб, доимий мониторинг қилишни бошлади.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.