Ўзбекистон

“Сиёсий ирода йўқлигидан ҳаммамиз пахтага қул эдик” — Шавкат Мирзиёев

Президент Сирдарёнинг аграр ҳудуддан саноати ривожланган вилоятга айланганини қайд этиб, Ўзбекистоннинг пахтага қарамликдан чиқиш жараёнига тўхталди.

“Сиёсий ирода йўқлигидан ҳаммамиз пахтага қул эдик” — Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакат иқтисодиёти пахтага қарамликдан чиқиб, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланаётганини таъкидлади.

 

Бу ҳақда давлат раҳбари ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросимида сўзлаган нутқида маълум қилди.

 

Тадбирда Сирдарё вилоятининг сўнгги йиллардаги иқтисодий ривожланиши ҳақида маълумот берилди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг таъкидлашича, 2016 йилдан буён Сирдарё иқтисодиёти аграр ҳудуддан саноати ривожланган вилоятга айланган. 2026 йилда ҳудудга 2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилмоқда.

 

Президент Сирдарёда бундай ҳажмдаги инвестицияларни жалб этиш имконияти аввал тасаввур ҳам қилинмаганини қайд этган.

 

Шунингдек, Сирдарё эркин иқтисодий зонасида инвестиция самарадорлиги ошгани таъкидланган. Аввал бир гектар ерга ўртача 1 миллион доллар инвестиция тўғри келган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 3,8 миллион долларга етган.

 

Эркинжон Турдимов таълим тизимидаги ўзгаришларга ҳам тўхталиб, мактаб ўқувчиларининг пахта йиғим-теримига жалб этилмаётганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистоннинг пахтага қарамлигини камайтириб, мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилишга хизмат қилмоқда.

 

Президент Шавкат Мирзиёев эса мамлакатнинг аввалги пахтага қарам ҳолатини эсга олиб, ўзбекистонликлар узоқ йиллар давомида деярли бутун вақтини пахта етиштириш билан боғлиқ ишларга сарфлаганини таъкидлади.

 

“Лекин ҳамма унутиб юборди у қулликни. Сиёсий ирода йўқлигидан ҳаммамиз пахтага қул эдик ҳақиқатдан. 24 соат, 12 ой шудгор, чеканка, дефоляция, терим билан шуғулланар эдик. Бошқа ҳеч нима билан шуғулланмасдик”, — деди Президент.

 

Давлат раҳбари Сирдарёнинг бугунги иқтисодий кўрсаткичлари амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилган имкониятларнинг натижаси эканини қайд этди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.