Ўзбекистон

Ўзбекистонга Ҳиндистондан олиб келинадиган гўштнинг ҳалоллиги назорат қилинади

Ўзбекистон мутахассислари Ҳиндистонга бориб, ҳайвонларни сўйиш ва гўштни тайёрлаш жараёнларида иштирок этади.

Ўзбекистонга Ҳиндистондан олиб келинадиган гўштнинг ҳалоллиги назорат қилинади

Ўзбекистон Ҳиндистондан гўшт импортини кенгайтириш ва бу йўналишда қўшма корхоналар фаолиятини ривожлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди.

 

Вазирнинг айтишича, Ҳиндистондаги нисбатан арзон гўштни Ўзбекистон бозорига олиб кириш учун қўшма корхоналар ташкил этилган ва янги келишувларга эришилган.

 

Гўшт маҳсулотларининг ҳалоллиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун Ўзбекистон мутахассислари Ҳиндистонга бориб, ҳайвонларни сўйиш ва гўштни тайёрлаш жараёнларида иштирок этади. Гўшт тегишли халқаро ва ҳалол сертификатлар билан таъминлангач, Ўзбекистонга экспорт қилинади.

 

Логистика масаласида Туркия орқали, хусусан, Мерсин портидан фойдаланиш бўйича уч томонлама ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо айланмаси сўнгги йилларда уч баробардан кўпроқ ошгани қайд этилди.

 

Айни пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган 30 дан ортиқ турдаги маҳсулотни Ҳиндистон бозорига экспорт қилиш имконияти мавжуд.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.