Жаҳон

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Германиянинг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги дрон ҳужумига алоқадорликда айблагани Лавровнинг танқидига сабаб бўлди.

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади. У Германия ҳукуматининг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги портловчи моддалар ортилган дрон ҳужумига алоқадорликда айблаганидан кейин Берлинни кескин танқид қилди.

 

“Умуман олганда, бу катта маънода ҳақиқий урушнинг бошланиши. Бонндаги бош консулликни ҳайдаб чиқаришди... Берлиндаги Россия уйини ёпишмоқда. Иккинчи жаҳон уруши, тўғрироғи, Улуғ Ватан уруши бошланишидан олдин немислар ҳам ўз дипломатик ваколатхоналарини ёпганини эслайман... Улар яна урушни хоҳламоқда”, — деди Лавров Россия давлат телевидениесига берган интервьюсида.

 

Россия ТИВ раҳбари Германия канцлери Фридрих Мерцни ҳам танқид қилди. Лавровнинг таъкидлашича, канцлер “Россияга уруш эълон қилиш учун” ҳаракат қилмоқда.

 

“Тарих сабоқлари умуман ўзлаштирилмаган. Маълум бўлишича, неонацизм метастазлари ўзини кўрсата бошламоқда. Бу хавфли ҳодиса. Менимча, Россия раҳбарияти тегишли хулосалар чиқаради”, — деди у.

 

Ўз навбатида, Мерц Москванинг айбловларини рад этди. Германия канцлери мамлакат махсус хизматларининг Россиянинг ҳужумга алоқадорлиги ҳақидаги хулосалари “жуда аниқ, шубҳасиз ва судда қўллаш учун яроқли” эканини билдирди.

 

Унинг сўзларига кўра, Германия расмийлари далилларни текшириш учун атайлаб қарийб тўрт ҳафта вақт сарфлаган.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.