Ўзбекистон

Мактабларда ҳар душанба куни “Келажак соати” дарслари ташкил этилмоқда

Машғулотлар ўқувчиларда Ватанга муҳаббат, миллий ўзликни англаш ва ижтимоий-эмоционал кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.

Мактабларда ҳар душанба куни “Келажак соати” дарслари ташкил этилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида 2025–2026-ўқув йилидан бошлаб ҳар душанба куни “Келажак соати” дарсларини ўтказиш амалиёти жорий этилган.

 

Қайд этилишича, мазкур машғулотлардан кўзланган мақсад ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ўзликни англаш, ижтимоий-эмоционал кўникмалар ҳамда ижобий хулқ-атворни шакллантиришдан иборат.

 

Дарсларга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маданият ва адабиёт соҳаси вакиллари, олимлар, педагоглар, депутатлар ҳамда санъаткорлар жалб қилинмоқда.

 

Шунингдек, малакали эксперт ва мутахассислар иштирокида турли мавзуларда видеоконтентлар тайёрланиб, milliytarbiya.uz платформасига жойлаштирилмоқда. Бугунги кунгача платформага 180 та сценарий асосида 410 та видеоконтент жойлаштирилган.

 

Вазирлик томонидан 2026–2027-ўқув йили учун ҳам “Келажак соати” дастури ишлаб чиқилган. Унда турли ёш гуруҳлари учун алоҳида дарс ишланмалари, сценарийлар, визуал ва интерактив материаллар тайёрланган.

 

Хусусан, 3–7 ёшли мактабгача таълим тарбияланувчилари ҳамда 1–4, 5–8 ва 9–11-синф ўқувчилари учун алоҳида ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, платформага жойлаштирилган.

 

Вазирлик маълумотига кўра, машғулотлар давомида ўқувчилар мавзуга оид маълумотларни ўрганиш билан бирга, ўз орзу-мақсадлари ҳақида фикр алмашиши ва қизиқтирган саволларига жавоб олиши мумкин.

 

Дарсларда тарихда из қолдирган аждодларнинг сиёсат, илм-фан ва маданиятдаги фаолияти, шунингдек, Ватан равнақи йўлидаги фидойилиги ҳақида ҳам маълумотлар берилади.

 

“Келажак соати” дарсларини самарали ташкил этиш мақсадида вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимлари, таълим ташкилотлари раҳбарлари ва педагоглар учун ўқув-семинарлари ҳам ўтказиб келинмоқда.

 

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Ҳаво сифати халқаро индекс бўйича “ноқулай” даражага етиши мумкин.

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Кўргазмада болаларнинг хавфсизлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва келажагини танлаш имконияти каби масалалар ёритилди.

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

2027 йил 1 январдан лифтлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради.

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилди.

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Шунингдек, унга аввал ҳам қўпол муносабатда бўлингани ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда.

Дорихоналарга дори воситалари мажбуран қўшиб сотиляптими? Рақобат қўмитаси ҳолатни ўрганмоқда

Дорихоналарга дори воситалари мажбуран қўшиб сотиляптими? Рақобат қўмитаси ҳолатни ўрганмоқда

Ўзбекистонда айрим дори етказиб берувчилар дорихоналардан буюртма қилинмаган препаратларни ҳам сотиб олишни талаб қилаётгани айтилмоқда.

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.