Ўзбекистон

Қишлоқ туманларида эҳтиёжмандларни ишга олган корхоналар учун ижтимоий солиқ 2 фоиз бўлади

Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Қишлоқ туманларида эҳтиёжмандларни ишга олган корхоналар учун ижтимоий солиқ 2 фоиз бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

 

Йиғилишда 3 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси, ҳудудлардаги штаблар фаолияти ҳамда мавжуд имкониятлардан фойдаланиш ҳолати танқидий таҳлил қилинди.

 

Хусусан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали бандликни ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

 

Жумладан, Қўшкўпир туманида 43 миллион еврога қурилган ва 1,3 мингта иш ўрнига мўлжалланган тўқимачилик корхонасининг йил бошидан буён ишламаётгани танқид қилинди. Корхонани банк томонидан кризис-менежер жалб этиш орқали тўлиқ қувватда ишга тушириш мумкинлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, 124 та корхонанинг 6 триллион сўмлик активларига қўйилган чекловларни қайта кўриб чиқиш ва уларни банк бошқарувига бериш орқали 10 мингта иш ўрнини тиклаш мумкинлиги айтилди.

 

Оқолтин туманидаги “Оқолтин мега текстиль” корхонаси мисолида банклар балансига ўтган тайёр объектларни қисмларга бўлиб сотиш ўрнига қайта ишга тушириш орқали юзлаб одамларни иш билан таъминлаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Умуман, давлат банклари балансида 10 триллион сўмлик қарийб 2,5 мингта мол-мулк мавжуд. Уларни самарали ишга солиш орқали 40 мингтагача иш ўрнини тиклаш имконияти бор.

 

Мутасаддиларга бир ҳафта муддатда қарздорлик сабаб банклар балансига ўтган корхоналарни тўлиқ хатловдан ўтказиш топширилди. Йил якунига қадар ушбу объектларни яхлит ишлаб чиқариш сифатида сотиш ёки менежер тайинлаб, фаолиятини қайта тиклаш чоралари кўрилади.

 

Бундан ташқари, қишлоқ туманларида эҳтиёжманд оилалар аъзоларини ишга қабул қилган корхоналар учун 1 октябрдан ушбу ходимлар бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 2 фоиз этиб белгиланади.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.