Ўзбекистон

Сирдарёда икки ИИБ ходими жиноят содир этиб, қамалди

Улардан бирига 5 йил 1 ой, иккинчисига эса 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Сирдарёда икки ИИБ ходими жиноят содир этиб, қамалди

Сирдарёда Ховос тумани ИИБнинг икки собиқ ходимига пора олиш ва далилларни қалбакилаштириш жиноятлари бўйича суд ҳукми чиқарилди. Улар жиноят ишини маъмурий ҳуқуқбузарликка айлантириб бериш эвазига фуқародан 35 миллион сўм талаб қилган.

 

 

"Zamon" дастурида маълум қилинишича, воқеа Ховос туманидаги фермер хўжалиги раҳбарининг мурожаатидан сўнг аниқланган. У ер майдонида содир этилган ноқонуний ҳолат оқибатида катта миқдорда зарар етказилгани юзасидан ИИБга мурожаат қилган.

 

Ўрганишлар давомида гумондор шахс фермерга 30–40 миллион сўм атрофида зарар етказгани аниқланган. Бироқ ИИБнинг икки ходими жиноятни яшириш мақсадида сохта далиллар тайёрлаган.

 

Улар фермер хўжалиги раҳбарига гумондор зарарни тўлиқ қоплай олмаслигини, ундан 10–12 миллион сўм ундириб беришларини билдирган. Кейинчалик эса гумондорни қўрқитиб, унга 50 миллион сўм зарар етказгани ва бу маблағни тўламаса қамалишини айтишган.

 

Гумондор дастлаб 24 миллион сўм олиб келган. Ходимлар унинг 12 миллион сўмини жабрланувчига бериб, қолган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилмаслиги ва иш судда маъмурий тартибда кўрилишини ваъда қилган.

 

Ходимлар келишилган 35 миллион сўмдан қолган 11 миллион сўмни олаётган вақтда тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

 

ЖИБ Сайхунобод туман суди ҳукми билан собиқ ходимлар пора олиш ва далилларни қалбакилаштиришда айбдор деб топилди. Улардан бирига 5 йил 1 ой, иккинчисига эса 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Суд шунингдек, шу каби жиноятларнинг олдини олиш юзасидан хусусий ажрим чиқариб, уни Сирдарё вилояти ИИБга юборди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.