Жаҳон

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашди

Нефть нархининг ошишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашди

Яқин Шарқдаги кескинликнинг кучайиши фонида Brent маркали нефть нархи кетма-кет тўртинчи савдода ҳам ошиб, бир баррель учун 100 долларга яқинлашди.

 

"Интерфакс" хабарига кўра, 9 сентябрь куни Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent нефтининг ноябрь фьючерслари соат 08:20 ҳолатига 99,02 долларни ташкил қилган. Бу аввалги савдо сессияси якунига нисбатан 1,1 доллар ёки 1,12 фоизга кўп.

 

Бундан бир кун аввал, 8 сентябрда Brent фьючерслари 0,92 долларга ёки 0,9 фоизга қимматлаб, 97,92 доллар даражасида ёпилган.

 

Нефть нархининг ошишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши сабаб бўлмоқда. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Иорданиядаги Муваффақ Салти авиабазасида жойлашган АҚШ ҳарбийларига, шунингдек, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки эсминецига ракета зарбалари берилганини маълум қилган.

 

Аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги Форс ва Уммон қўлтиғида бешта Эрон нефть танкерини йўқ қилганини билдирган. АҚШ томони буни ўз ҳарбий-денгиз кучлари кемасига уюштирилган ҳужумга жавоб чораси сифатида изоҳлаган.

 

Шунингдек, 8 сентябрь куни Ямандаги ҳусийлар Саудия Арабистонининг жанубидаги қатор нефть қазиб олиш объектларига ҳужум қилган. Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, ҳужумлар оқибатида нефть объектларида ёнғинлар юзага келган ва уларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилган.

 

Шу билан бирга, Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) октябрь ойида етказиб бериладиган WTI нефти нархи 0,97 долларга ёки 1,04 фоизга ошиб, 94 долларга етган. Аввалги савдода WTI 1,55 долларга ёки 1,7 фоизга қимматлаган ва 93,03 долларни ташкил қилган.

 

Brent нефти нархи август бошидан буён қарийб чорак қисмга ошган. 

 

Таҳлилчиларга кўра, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокараларнинг тез орада қайта тикланишига умидларнинг сусайиши ҳамда минтақадаги ҳарбий ҳаракатларнинг давом этиши бозорда геосиёсий хатарлар учун қўшимча нарх устамасини шакллантирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашди | Zamon.uz