Жаҳон

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Reuters агентлигининг БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош иқтисодчиси Максим Торерога таяниб хабар беришича, бир нечта омил бир вақтнинг ўзида жаҳон озиқ-овқат тизимига босим ўтказмоқда. Бу, айниқса, даромади паст ва ўртача бўлган мамлакатлар аҳолисига таъсир қилмоқда.

 

Индонезияда мавсумий ёмғирларнинг кечикиши кутилаётгани сабабли гуруч нархи рекорд даражага яқинлашган. Мисрда нон 25 фоизга қимматлашган, Ҳиндистонда эса муссон ёмғирлари сўнгги ўн йилдан ортиқ вақт ичидаги энг паст даражада бўлгани сабабли шакар нархи тарихий максимумга етган.

 

Жаҳон банки маълумотларига кўра, таҳлил қилинган 150 та мамлакатнинг 22 фоизида сентябрь чорагида озиқ-овқат нархлари ўсиши умумий инфляциядан юқори бўлган. ФАОнинг озиқ-овқат нархлари индекси сентябрь ойида ўртача 136 пунктни ташкил этиб, 2022 йил ноябридан буён энг юқори кўрсаткичга етган.

 

Нархлар ошишига Қора денгиздаги дон инфратузилмасига қилинган ҳужумлар ҳам таъсир кўрсатмоқда. Бу буғдой етказиб беришда узилишларни келтириб чиқарган. Қизил денгиздаги беқарорлик эса кемаларни Африка атрофидан ўтувчи узоқроқ ва қимматроқ йўналишларга буришга мажбур қилмоқда.

 

Бундан ташқари, ҳарбий-сиёсий кескинлик ёқилғи нархларини ошириб, Ҳормуз бўғози орқали ўғитлар экспортига халақит бермоқда. Натижада қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш харажатлари ҳам кўпаймоқда.

 

Маълумотларга кўра, буғдой нархи 30 фоиздан кўпроққа, Осиёнинг асосий гуруч экспорт қилувчи мамлакатларида эса гуруч нархи 10–13 фоизга ошган. Айрим муҳим денгиз йўналишларида юк ташиш тарифлари ҳам нефть нархининг кўтарилиши ва ҳарбий хавфлар билан боғлиқ қўшимча харажатлар сабаб тахминан 50 фоизга қимматлашган.

 

Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари хомашё ва логистика харажатларининг ошишини қайд этмоқда. Миср пойтахти Қоҳирадаги новвойхона эгалари эса ун билан бир қаторда электр энергияси, сув, хамиртуруш ва ишчи кучи харажатлари ҳам ортиб бораётганини билдирган.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.

13 ёшгача — тақиқ, ўсмирларга чеклов: Германия ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи

13 ёшгача — тақиқ, ўсмирларга чеклов: Германия ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи

Ҳукумат болаларнинг интернетдаги хавфсизлигини таъминлаш учун янги чораларни маъқуллади.

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Расмийлар бунга техник носозлик сабаб бўлганини билдирган, Ямандаги ҳусийлар эса вертолёт ракета билан уриб туширилганини даъво қилмоқда.