Ўзбекистон

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари билан танишди.

 

“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” сифатида ривожлантирилаётган Чимда 5,5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, уларнинг қарийб ярмини ёшлар ташкил этади.

 

Инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилиб, 240 ўринли болалар боғчаси, 640 ўринли мактаб, маҳалла ва ёшлар марказлари, истироҳат боғи барпо этилган. Шунингдек, 4,5 километр йўл қурилиб, электр таъминоти ва суғориш тармоқлари янгиланган.

 

Давлат раҳбари маҳалла марказидаги ўйингоҳда болалар ва уларнинг оналари билан суҳбатлашди. Ёшлар кутубхонасида эса китобхон йигит-қизларнинг мақсад ва интилишлари билан қизиқди.

 

Мулоқотда Президент Ўзбек тили байрами муносабати билан Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва Ҳалима Худойбердиева ижодини эслади. Тилга, миллий адабиётга ва аждодларимиз меросига эътибор ортиб бораётганини қайд этди.

 

"Бугун тилимизга, миллатимизга ва ўзлигимизга бўлган эҳтиром тобора юксалмоқда. Одамлар яна китоб ўқишга интиляпти. Ота-боболаримиздан қолган маънавий меросни қайта тиклаяпмиз. Қамашининг Чим маҳалласида ҳам шундай маънавий муҳит, шундай шароитлар яратилмоқда", – деди давлат раҳбари.

 

Президент олий таълим имкониятлари кенгайгани, билимли ва Ватанини севадиган кадрларни тайёрлаш мамлакат келажаги учун зарурлигини таъкидлади.

 

"Илгари 100 нафар ёшдан атиги 9 нафари олий таълимда ўқиган бўлса, бугун 45 нафари ўқияпти. Олийгоҳларни ташкил этиш, профессор-ўқитувчиларга шароит яратиш катта меҳнат талаб қилади. Лекин Ўзбекистоннинг келажаги учун миллий ғурури бор, Ватанни севадиган кадрлар керак. Мен сизларга ишонаман. Жонажон Ватанимиз, Қашқадарё воҳасининг келажаги сизларнинг қўлингизда", – деди мамлакат етакчиси.

 

Чимда аҳоли даромадини ошириш учун ҳам янги имкониятлар яратилган. Хотин-қизлар меҳнат қилаётган гиламчилик ва каштачилик корхонасига 3,5 миллиард сўм сармоя киритилган. Банклар кўмагида 20 га яқин хонадонда умумий майдони 36 сотих бўлган иссиқхоналар ташкил этилган, маҳсулотларни сақлаш учун 200 тонналик музлаткич қурилган. Бу ишлар орқали 80 дан ортиқ ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланган.

 

Шунингдек, кооперация асосида лимончилик ривожлантирилмоқда. Аҳолига кўчат, ўғит ва агротехник хизматлар етказиб берилади, етиштирилган ҳосил кафолатланган нархда сотиб олинади. Лимон кўчатлари орасига картошка, брокколи ва кўкатлар экилиши ҳисобига дарахтлар ҳосилга киргунига қадар ҳар бир иссиқхонадан қўшимча 14-16 миллион сўм даромад олинмоқда.

 

Маҳаллада 70 та тадбиркор фаолиятини кенгайтирган, яна 20 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. Автомагистраль бўйидаги хизмат кўрсатиш объектлари сони 31 тадан 137 тага етиб, 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган. Чим ва унга қўшни маҳаллалардаги 1,2 мингта хонадон кооперация асосида фармацевтика ва косметика саноатида қўлланиладиган гулхайри ўсимлигини етиштирмоқда.

 

Ташриф якунида Президент маҳалла фаоллари ва нуронийлар билан суҳбатлашди. Улар маҳалладаги ўзгаришлар ҳақида ўз фикрларини билдириб, юрт фаровонлиги ва ёшлар келажаги учун дуо қилдилар.

 

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.

Болалар фаровонлиги — келажакка сармоя: Самарқандда жаҳон саммити бошланди

Болалар фаровонлиги — келажакка сармоя: Самарқандда жаҳон саммити бошланди

Ушбу нуфузли анжуманда 100 дан ортиқ давлат вакиллари ва халқаро ташкилотлар иштирок этмоқда.