Жаҳон

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитойга ташриф буюриб, икки мамлакатни боғловчи янги кўприкнинг очилиш маросимида қатнашди. У Пекин билан тарихий дўстликни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Синьхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, Ким Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган. Томонлар автомобиль заводини кўздан кечириб, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга келишиб олган.

 

Ялу дарёси устидаги янги кўприк Хитой ва Шимолий Корея ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. У орқали контейнерлар ва оғир юк машиналарининг тун-у кун ҳаракатланиши режалаштирилган.

 

Қайд этилишича, Кимнинг Хитойга ташрифи Пхеньян сўнгги йилларда Россия билан алоқаларни кучайтирганидан кейин Пекин билан муносабатларни ҳам фаоллаштиришга интилаётган бир пайтда юз берди. Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушини қўллаб-қувватлаш учун минглаб аскар ва қурол-яроғ юборган. Бунинг эвазига Пхеньян ҳарбий ва иқтисодий ёрдам олган бўлиши мумкин.

 

Ташриф 25 октябрь куни нишонланадиган Корея урушида Хитойнинг иштироки билан боғлиқ муҳим сана арафасига тўғри келди. Ким урушда ҳалок бўлганларни хотирлаш ҳам ташриф мақсадларидан бири эканини айтган.

 

Шу билан бирга, Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Корея билан муносабатларда қатъий позициясини сақлаб қолмоқда. Пхеньян Вашингтондан «душманона сиёсати»ни ўзгартиришни ва музокараларни қайта бошлаш учун ядровий қуролсизланишни дастлабки шарт сифатида қўйишни тўхтатишни талаб қилмоқда.

 

Жанубий Корея разведка хизмати ўтган ой АҚШ президенти Дональд Трамп ва Ким Чен Ин ноябрда Хитойнинг Шенчжен шаҳрида ўтадиган APEC саммити доирасида учрашиши эҳтимолини 50 фоиз деб баҳолаган эди.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.