Ўзбекистон

Тошкентда 58-Халқаро кимё олимпиадаси бошланди

1968 йилдан буён ўтказиб келинаётган олимпиадага Марказий Осиё тарихида илк бор Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда.

Тошкентда 58-Халқаро кимё олимпиадаси бошланди



10-19 июль кунлари Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасидаги дунёнинг энг нуфузли фан мусобақаларидан бири – 58-Халқаро кимё олимпиадаси бўлиб ўтади. Олимпиада тарихида илк бор Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё ушбу нуфузли халқаро мусобақага мезбонлик қилмоқда.



Мазкур олимпиадада 90 дан ортиқ давлатдан 1000 га яқин иштирокчи, иқтидорли ўқувчилар, жамоа раҳбарлари, Халқаро илмий қўмита аъзолари, кузатувчилар ва хорижий меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда. Мусобақа давомида иштирокчилар назарий ва амалий йўналишларда билимларини синовдан ўтказади. Бундан ташқари, делегациялар учун Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, маданий мероси ва сайёҳлик салоҳиятини намойиш этувчи махсус дастурлар ҳам ташкил этилади.



1968 йилдан буён ўтказиб келинаётган Халқаро кимё олимпиадаси мактаб ўқувчилари ўртасидаги энг йирик ва энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларидан бири ҳисобланади. Унда ҳар бир мамлакатдан энг кўпи билан тўрт нафар иқтидорли ўқувчи қатнашади. Иштирокчилар беш соатлик назарий ҳамда беш соатлик лаборатория-амалий имтиҳонларда ўз билим ва кўникмаларини намойиш этади. Олимпиадада жамоавий эмас, балки индивидуал натижалар баҳоланади ва энг юқори натижа қайд этган иштирокчиларга олтин, кумуш ҳамда бронза медаллари топширилади.



Олимпиадага тайёргарлик ишлари 2024 йилдан бошлаб изчил олиб борилди. Ташкилотчилар аввалги йилларда Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган 56 ва 57-Халқаро кимё олимпиадалари тажрибасини ўрганди. Шунингдек, ICHО 2026 учун расмий логотип ва махсус веб-сайт яратилди, делегациялар билан ишлаш учун замонавий ахборот платформаси ишлаб чиқилди. Назарий ва амалий топшириқларни тайёрлаш мақсадида халқаро илмий қўмита шакллантирилди, лабораториялар халқаро стандартларга мос жиҳозланди ва замонавий ускуналар харид қилинди.



Илмий қўмита таркибига дунёнинг етакчи олий таълим ва илмий марказлари вакиллари жалб этилган. Улар орасида АҚШдаги Гарвард университети, Туркиядаги Билкент университети, Швейцариядаги ETH Зурич, Россиядаги M.B. Ломоносов номидаги Москва давлат университети ҳамда Чехиядаги Прага кимё ва технология университети олимлари бор.



Сўнгги йилларда Ўзбекистонда халқаро фан олимпиадаларига тайёргарлик тизими ҳам тубдан такомиллаштирилди. Президентнинг 2024 йил 30 cентябрдаги қарори асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилди. Марказ фаолияти доирасида халқаро стандартлар асосида тайёргарлик тизими йўлга қўйилди, хорижий тренер ва экспертлар жалб қилинди, терма жамоалар учун интенсив ўқув йиғинлари ташкил этилди ҳамда илмий-методик база мустаҳкамланди.



Бу ислоҳотлар натижасида ўзбекистонлик ўқувчиларнинг халқаро фан олимпиадаларидаги натижалари ҳам сезиларли яхшиланди. Хусусан, 2025 йилда Ўзбекистон ўқувчилари 29 та халқаро фан олимпиадасида иштирок этиб, жами 210 та медални қўлга киритди. Шундан 40 таси олтин, 78 таси кумуш ва 92 таси бронза медаллардан иборат бўлди.



Мутахассислар фикрича, 58-Халқаро кимё олимпиадасининг Тошкентда ўтказилиши Ўзбекистоннинг халқаро илмий-таълим ҳамжамиятидаги нуфузини ошириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илмий ҳамкорликни кенгайтириш ва мамлакатнинг замонавий таълим тизими ҳамда илмий салоҳиятини дунёга намойиш этиш йўлида муҳим қадам бўлади.



Маълумот учун, Ўзбекистонда халқаро фан олимпиадалари ғолиблари давлат томонидан катта миқдорда пул мукофотлари билан рағбатлантирилади. Амалдаги тартибга кўра, нуфузли халқаро фан олимпиадаларида олтин медаль қўлга киритган ўқувчига 1 миллиард 30 миллион сўм, кумуш медаль совриндорига 618 миллион сўм, бронза медаль эгасига эса 412 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Ғолибларни тайёрлаган устозлар ҳам алоҳида рағбатлантирилади.

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.