Ўзбекистон

1 апрелдан ҳайдовчиларнинг жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади

Шунингдек, янги тартибга биноан жарима балларини тақсимлаш механизми жорий этилмоқда.

1 апрелдан ҳайдовчиларнинг жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади

2026 йил 1 апрелдан йўл қоидабузарликлари учун жарима баллари мавжуд автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган ҳолатларда ҳам ҳисобланади. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарорида маълум қилинди.

 

Янги тартибга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари эндиликда фақат Йўл ҳаракати хавфсизлиги (ЙҲX) ходимлари томонидан эмас, балки йўлга ўрнатилган камера тизимлари орқали қайд этилган тақдирда ҳам жарима балларига таъсир қилади. Бу эса ҳайдовчилар масъулиятини ошириш ва қоидабузарликларни камайтиришга қаратилган.

 

Шунингдек, янги қоидага биноан жарима балларини тақсимлаш механизми жорий этилмоқда. Агар транспорт воситасини мулкдори эмас, балки бошқа шахс ишончнома, суғурта полиси ёки йўл варақаси асосида бошқарган бўлса, жарима баллари айнан қоидабузарликни содир этган ҳайдовчига юкланади.

 

Мазкур ўзгаришлар йўлларда интизомни мустаҳкамлаш, адолатли жавобгарликни таъминлаш ва қоидабузарликлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.