Ўзбекистон

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Уларнинг 9 нафари Россия, 2 нафари Қозоғистондан олиб келинган.

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

 

Хорижий давлатларда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ўтган ҳафта давомида олиб борилган ишлар натижасида 9 нафар бола Россия Федерациясидан, 2 нафар бола эса Қозоғистон Республикасидан Ватанга олиб келинган.

 

Вояга етмаганларни Ўзбекистонга қайтариш ишлари Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган.

 

Мазкур жараёнда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили — Болалар омбудсмани кўмагида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилинган.

 

Ватанга қайтарилган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни оилавий муҳитга қайтариш ҳамда зарур ижтимоий хизмат ва ёрдамлар билан қамраб олиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

 

Болаларнинг кейинги ҳолати ва оилага мослашуви яшаш манзили бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ижтимоий ҳамроҳлик асосида кузатиб борилади.

custom img

Дипломатияга қабул тартиби қайта кўриб чиқилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маълум қилишича, бу йил дипломатия йўналишида 550 та ўрин учун 3 200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган.

custom img

Тошкентда интернет-наркомагазинида "закладчик" бўлиб ишлаган талабалар ушланди

Тезкор тадбирларда 14 нафар шахс қўлга олиниб, улардан 2,5 кг альфа-ПВП процессуал тартибда мусодара қилинди.

custom img

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилди

Улар амалда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб, бюджет маблағларини ўзлаштирган.

custom img

Тез ёрдам машинасига йўл бермаган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчи сигнални автомобиль ойналари ёпиқ, кондиционер ва мусиқа ёқилгани сабабли эшитмаганини маълум қилган.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"