Ўзбекистон

Тошкентда интернет-наркомагазинида "закладчик" бўлиб ишлаган талабалар ушланди

Тезкор тадбирларда 14 нафар шахс қўлга олиниб, улардан 2,5 кг альфа-ПВП процессуал тартибда мусодара қилинди.

Тошкентда интернет-наркомагазинида "закладчик"  бўлиб ишлаган талабалар ушланди

 

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида интернет орқали наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган 14 нафар шахс қўлга олинди. Улар орасида икки нафар олий таълим муассасаси талабаси ҳам борлиги аниқланган.

 

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ҳамда хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Чилонзор, Юнусобод, Янгиҳаёт, Бектемир ва бошқа туманларда тезкор тадбирлар ўтказган.

 

Тадбирлар давомида 2005 йилда туғилган олий таълим муассасасининг 3-босқич талабаси интернет-наркомагазинда наркотик моддаларни яширин жойларга жойлаштириб кетувчи шахс сифатида фаолият юритгани аниқланган. Янгиҳаёт туманида унинг бошқарувидаги автомобиль текширилганда, салонга яширилган 500 грамм альфа-ПВП топилган.

 

Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида 2007 йилда туғилган 2-босқич талабаси ҳам қўлга олинган. Унинг ёнидан болалар сепмаси кўринишида яширилган 263 грамм альфа-ПВП аниқланган. Кейинги текширувларда унинг ҳам интернет-наркомагазин билан боғлиқ фаолият юритгани маълум бўлган.

 

Янгиҳаёт туманида яна уч нафар шахс қўлга олиниб, улар интернет-наркомагазин куратори томонидан юборилган локациялар асосида яширин жойлардан наркотик моддаларни олиб кетгани аниқланган.

 

Тезкор тадбирларнинг халқаро йўналиши доирасида жиноий ташкилот раҳбарларидан бири хорижий давлат ҳудудида яшириниб юргани аниқланиб, ўша давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлга олинган.

 

Жами 14 нафар шахс трансмиллий жиноий ташкилотда турли вазифаларни бажаргани аниқланган. Улардан процессуал тартибда 2 килограмм 500 грамм альфа-ПВП мусодара қилинган. Мазкур миқдор 71 минг 433 истеъмол дозасига тенг экани қайд этилган.

 

Ҳолат юзасидан барча гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

custom img

Тошкентда иссиқ сув ўчирилади: саналар маълум қилинди

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида иссиқлик тармоқлари ва қозонхоналар босқичма-босқич таъмирланади.

custom img

Уй конструкцияларини ўзбошимчалик билан бузган мулкдорга 22 миллион сўм жарима солинди

Яшнобод туманида эксплуатация муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйда таянч ва тўсиқ конструкцияларини бузиб, реконструкция ҳамда қайта режалаштириш ишларини амалга оширган мулкдор жаримага тортилди.

custom img

Дипломатияга қабул тартиби қайта кўриб чиқилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маълум қилишича, бу йил дипломатия йўналишида 550 та ўрин учун 3 200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган.

custom img

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилди

Улар амалда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб, бюджет маблағларини ўзлаштирган.

custom img

Тез ёрдам машинасига йўл бермаган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчи сигнални автомобиль ойналари ёпиқ, кондиционер ва мусиқа ёқилгани сабабли эшитмаганини маълум қилган.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"