
Электрон шаклга ўтказиш орқали қуйидаги ҳужжатларни ҳайдовчилардан талаб этиш тартиби бекор қилинади:
-
автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган);
-
техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
-
автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан қуйидаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади:
-
автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш;
-
автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлар ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.
Эслатиб ўтамиз, айрим транспортлар Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилиниши ҳамда автотранспорт воситаларини тонировка қилиш бўйича янги тартиб белгилиниши тўғрисида хабар берилганди.


