1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Автотранспорт воситаларини тонировка қилиш бўйича янги тартиб белгиланди

Жорий йил 28 июль куни Ҳукуматнинг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга оид қарори қабул қилинди.

Автотранспорт воситаларини тонировка қилиш бўйича янги тартиб белгиланди

 

Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

 

Бу  фуқароларга қандай енгиллик беради?

 

Севара Урунбаева Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари

 

-Қулайлиги шундаки эндиликда а втотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

 

Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган тасмасимон шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.

 

Рухсатнома 1 йил муддатга берилади.

 

Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.

 

Энг муҳими фуқаролар ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

Муножат Валиева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика