Жамият

Айрим транспортлар Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинади

«Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5225-сон, 19.08.2021 й.) қабул қилинди.

Айрим транспортлар Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинади

Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортларни 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи, утилизация йиғими ва автотранспортларни сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади:

– «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспортлар (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари);

– тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39).

– Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортлар 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинади:

– «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспортлар;

– автомобилда юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"