энг долзарб
|
03 Ноябр 09:06
508
энг долзарб
|
03.11.2021, 09:06
508

15 ноябрдан 7 та йўлда пулли тизим ишга тушади

2021 йил 15 ноябрдан бошлаб Қозоғистондаги 7 та йўлда пулли тизим ишга туширилади.

 

Шунингдек, 7 та янги йўл пулли участкалар фойдаланишга топширилиши ҳақида лойиҳалар имзоланади.

 

Aдлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгач,  жорий  йилнинг 15 ноябридан биринчи техник тоифадаги пулли тизим амалиётга  татбиқ қилиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, компания  ушбу участкаларга 1 октябрида синов режимини қўллашга рухсат беради.

 

Қайд этилишича, пулли тизим қуйидаги йўналишларда йўлга қўйилади:

- Нур-Султан - Павлодар;

- Чимкент - Ўзбекистон чегараси (Тошкентга);

- Щучинск - Кокшетау;

- Қапчағай - Талдиқорған;

- Чимкент - Тараз;

- Тараз - Қайнар;

- Чимкент - Қизилўрда.

 

Мазкур йўналишларда “шаффоф” тўлов тизимини йўлга қўйиш ва такомиллаштиришда Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорлик ўрнатилди.

 

“ҚазAвтоЖол” компанияси ходими мазкур лойиҳанинг афзаликларини айтиб ўтди:

 

“Ушбу тизим пулли ҳудудларда ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги билан ажралиб туради. Aвтомашиналарнинг ўтиши махсус камералар ва жиҳозлар ёрдамида бошқарув аркларига ўрнатилади. “Шаффоф” тизимнинг асосий афзаллиги – йўлларда тирбандлик ва навбатлар йўқлиги сабабли автомобиллар тезлиги чегарасига риоя этилади. Давлат рақами учун ҳисобни тўлдиришнинг 20 дан ортиқ вариантлари мавжуд”.

 

Маълумот ўрнида: биринчи тоифадаги йўл ҳақи бўлимларида йўлкира нархи 2013 йилдан бери ўзгармаган  ва ўзгаришсиз қолмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Ўзбекистонда втотранспорт воситаларини тонировка қилиш бўйича янги тартиб белгилангани   ҳамда  Uzavto Motors машиналарини қайси давлатлар энг кўп сотиб олингани маълум бўлгани  ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова