Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, иқтидорли ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Туркия Суперлигаcида давом эттиради. 21 ёшли футболчи “Истанбул Башакшеҳир” клуби билан беш йиллик шартнома имзолаганини клуб матбуот хизмати расман тасдиқлади.
Янги жамоасида Файзуллаев 11-рақам остида ҳаракат қилади. Клуб расмий баёнотида:
“Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев билан беш йиллик шартнома имзоладик. Уни жамоадаги янги босқичида муваффақиятли ўйинлар кутмоқдамиз,” — дейилади.
Футболчининг трансфери бўйича тафсилотлар Туркия матбуоти орқали ошкор қилинди. Унга кўра, трансфер қиймати 7 миллион еврони ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев бунгача Россиянинг Москва шаҳри вакили — “ССКА” жамоасида тўп сурган.


