1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди

Тест синовларига паспорт ҳамда абитуриент рухсатномаси билан, белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш шарт.

Абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди

2025–2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш истагини билдирган абитуриентлар учун “Абитуриент рухсатномаси”ни олиш жараёни бошланди. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.

 

Абитуриентлар тест синовларида қатнашишлари учун my.uzbmb.uz сайтига кириб, шахсий идентификация рақами ва паспорт (ёки ИД-карта) церийаси ҳамда рақамини киритган ҳолда рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, тест синовларига паспорт (ёки ИД-карта) ҳамда абитуриент рухсатномаси билан, белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш шарт. Паспорт нусхаси, бошқа ҳужжатлар билан келган ёки кечикиб келган абитуриентлар тест синовига киритилмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика