Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Афғонистон раҳбари 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" халқаро конференциясида иштирок этиши кутилмоқда.
Афғонистон Президенти Ўзбекистонга келди
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани бугун Тошкентга амалий ташриф билан келди.


