1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Афғонистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси: “Мен ўлимни кутиб яшаяпман”

29 ёшли Афғонистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Кобулда қолган ва жангарилар таъқибидан қўрқиб яшамоқда. Бу ҳақда “Inews” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Афғонистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси: “Мен ўлимни кутиб яшаяпман”

Зарифа Ғафарий толиблар ҳукмронлиги даврида вояга етган. “Толибон” ағдарилгандан кейин у таълим олди ва аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотга асос солди.

Мен толиблар уйимга  келишини кутяпман. Менга ёки оиламга ёрдам берадиган ҳеч ким йўқ.   Толиблар мен ва мен кабиларни излаб, албатта, келади ва ўлдиради. Оиламни ташлаб кета олмайман. Борди-ю кетсам ҳам қаерга боришим мумкин” деган ҳуқуқ ҳимоячиси.

Ғафарининг сўзларига кўра, толиблар ҳукмронлиги даврида аёллар ҳатто кўчага ҳам қарамаслиги учун биринчи ва иккинчи қаватдаги уйларнинг деразалари ёпиб қўйилган. Бу хотин-қизлар ўртасида руҳий касалликлар ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини кўпайтирган. Афғон аёлларига таълим олиш, ишлаш ва сиёсат билан шуғулланиш тақиқланган. Шунингдек, улар малакали тиббий хизматдан ҳам фойдалана олишмаган. Талабларга бўйсунмаганлар қаттиқ жазоланган––ҳатто тошбўрон қилиб ўлдирилган.

 Эслатиб ўтамиз “Толибон” ҳаракати 17 август кунги матбуот анжуманида аёлларнинг жамиятдаги ўрни қадрланишига ваъда берган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика