Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш, бундан ташқари ички туризмни ривожлантиришда қўшимча имкониятлар яратиш мақсад қилган.
Ҳаракат жадвалига кўра, 2021 йил 13 ноябрдан бошлаб, шанба ва якшанба кунлари соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширадиган 770-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтиб, соат 12:47 да Бухоро 1 темир йўл вокзалига етиб боради.
“Afrosiyob” замонавий поезди ушбу кунларда соат 15:02 да Бухоро 1 темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб, соат 18:50 да Тошкент марказий темир йўл вокзалига кириб келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга яна битта «Afrosiyob» поезди олиб келиниши ҳамда 30 августдан Тошкент метросининг барча йўналишлари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлаши ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Россиядан Тошкентга 20 та янги метро вагонлари юборилгани тўғрисида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


