
Хусусан:
-
«Чилонзор» ва «Сергели» йўналишларида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача – 4 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;
-
«Ўзбекистон» йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 4 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача – 5 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;
-
«Юнусобод» йўналиши эрталаб соат 07:30 дан 09:00 гача 6 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади ва 16:30 дан 19:30 гача поездлар қатнови ҳар 7 дақиқада ташкил этилади.
Шунингдек, 30 августдан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча линиялари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди.
Маълум қилинишича, Тошкент метрополитенининг кенгайиши ва пойтахтнинг аҳоли зич жойлашган туманларида ҳам янги йўналишлар очилиши билан бирга йўловчи ташиш ҳажми икки баробарга ошган. Тиғиз пайт вақтида станцияларнинг платформаларида ва ҳаракат таркибларида йўловчиларнинг кўпайиши кузатила бошлаган.
Қайд этилишича, ушбу муаммони ҳал қилиш учун янги, замонавий метровагонларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган.
Аввалроқ Россиядан Тошкентга 20 та янги метро вагонлари юборилгани тўғрисида хабар берилганди.


