Мазкур саволга юрист Саидали Мухторалиев жавоб бериб ўтади. Унинг айтишича, қонунчиликда эрнинг ажрашиш ҳақидаги талабларини ман этадиган ҳолатлар мавжуд.
Жумладан, “Оила кодекси”нинг 39-моддасига асосан, агар аёл ҳомиладорлик даврини бошидан кечираётган бўлса, эр аёлнинг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас. Шунингдек, бу тартиб бола туғулгач яна бир йил мобайнида, яъни бир ёшга тўлгунига қадар амал қилади.
“Демак, агар хотини ҳомиладор бўлса ёки фарзанд 1 ёшга тўлмаган бўлса ва бундай ҳолатларда хотин розилик бермаса, эр ажрашиш ҳақида иш қўзғата олмайди. Суд ҳам у киритган даъво талабини рад қилади”, - дейди юрист.
Эслатма. Мазкур кодекснинг 41-моддасида: “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади”, деб ёзиб қўйилган.
Аввалроқ Андижонда бир ойда 23 та оила яраштирилгани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


