энг долзарб

Андижонда бир ойда 23 та оила яраштирилгани маълум бўлди

Оила шундай қўрғонки, у ерда яхшилик, диний қадриятлар улуғланади. Эртамиз эгаларининг камол топиши учун эса барча шарт-шароитлар муҳайё қилинади. Оилада фарзандлар туғилгач, оила янада мустаҳкамланади. Сўнгги пайтларда арзимаган сабаблар учун оилавий ажримлар кўпайиб бормоқда.

Андижонда бир ойда 23 та оила яраштирилгани маълум бўлди

 

Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи ярмида оилавий ажримлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ортди. Йил бошидан бери қарийб 20 мингта оила ажрашиб кетди. Энг кўп ажрашишлар Тошкент шаҳрида рўй бермоқда.

 

Таққослайдиган бўлсак, бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврида 12,8 мингта ёки 2019 йилнинг шу даврида 16 мингтани ташкил қилган.

 

 Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республика бўйича ажримлар сони жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида 2020 йилга нисбатан 34 фоизга, 2019 йилга нисбатан эса 17 фоизга кўпайган. 

 

Январь-март ойларида ҳудудлар кесимида энг кўп ажримлар сони Тошкент шаҳри (2830та), Фарғона (2111та), Самарқанд (2041та) ва Тошкент (2018та) вилоятларида кузатилган.

 

2021 йил январь-март ойларида энг кам никоҳдан ажрашиш ҳолатлари Жиззах (620та), Навоий (645та) ва Сирдарё (662та) вилоятларида қайд қилинган. Август ойида 3 286 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 899 тага кўп, дегани.

 

Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати Zamon.uz'ga тақдим этган маълумотларига кўра, Андижон вилояти Балиқчи туманида сентябрь ойида 23 та оила яраштирилди.


Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2019 йил 18 июндаги ижро варақасига асосан, қарздор Б.Т.дан ундирувчи Г.М. фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Қарздор ва ундирувчи билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари натижасида оилани тиклашга эришилган. 


Қайд этилишича, туманлараро суднинг 2020 йил 5 ноябрдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Т.дан ундирувчи М.Х. фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Бўлим ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор ва ундирувчи яраштирилган.


Шунингдек, суднинг яна бир 2010 йил 11 ноябрдаги ижро варақасига асосан қарздор Б.А.дан ундирувчи М.А. фойдасига фарзанди таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Лекин қарздор ва ундирувчи келиштирилган. Оила тиклангани сабабли ижро ҳужжати тамомланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Zamon.uz' сайти жамоаси томонидан ажримга қандай ҳолатлар сабаб бўлиши мумкинлиги юзасидан аҳолимизнинг фикри ўрганилганди. 

 

Аввалроқ август ойида қанча оила ажрашгани, Жиззахда МИБ аралашуви билан яна бир оила яраштирилгани, Қарздор ота алимент тўлови ўрнига фарзандларига уй бергани ҳамда Омбудсман аралашувидан сўнг 40 миллион сўмга яқин иш ҳақлари тўлаб берилгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"