Жамият

Агар аёл ҳомиладор бўлса, эрнинг ажрашиш ҳақидаги талаби қондирилмайди

Савол: Агар аёл ҳомиладор бўлса, суд эр ва хотинни ажратмайди, эрнинг талаблари эътиборга олинмайди дейишяпти, шу тўғрими?

Агар аёл ҳомиладор бўлса, эрнинг ажрашиш ҳақидаги талаби қондирилмайди

 

Мазкур саволга юрист Саидали Мухторалиев жавоб бериб ўтади. Унинг айтишича, қонунчиликда эрнинг ажрашиш ҳақидаги талабларини ман этадиган ҳолатлар мавжуд.

 

Жумладан, “Оила кодекси”нинг 39-моддасига асосан, агар аёл ҳомиладорлик даврини бошидан кечираётган бўлса, эр аёлнинг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас. Шунингдек, бу тартиб бола туғулгач яна бир йил мобайнида, яъни бир ёшга тўлгунига қадар амал қилади.

 

“Демак, агар хотини ҳомиладор бўлса ёки фарзанд 1 ёшга тўлмаган бўлса ва бундай ҳолатларда хотин розилик бермаса, эр ажрашиш ҳақида иш қўзғата олмайди. Суд ҳам у киритган даъво талабини рад қилади”, - дейди юрист.

 

Эслатма. Мазкур кодекснинг 41-моддасида: “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади”, деб ёзиб қўйилган.

 

Аввалроқ Андижонда бир ойда 23 та оила яраштирилгани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.