Қонунчиликка кўра, нуқсонли товар сотилганда истеъмолчилар ўз хоҳишига кўра қуйидагилардан бирини талаб қилиши мумкин. Булар:
👉 товарни айни шундай маркали товарга алмаштириб бериш;
👉 товарни бошқа маркали шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш;
👉 нуқсонларни бепул бартараф этиш ёки нуқсонларни бартараф этишга қилинган харажатларни қоплаш;
👉 харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
👉 шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.
Аввалроқ Ўзбекистонда товар ва хизматлар 5 фоизга қимматлашгани ҳамда мамлакатимизда 61 та бозор комплекси сотилиши ва уларнинг 12 таси тугатилиши ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


