энг долзарб

Ўзбекистонда 61 та бозор комплекси сотилади ва уларнинг 12 таси  тугатилади

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Ўзбекистонда 61 та бозор комплекси сотилади ва уларнинг 12 таси  тугатилади

 

Ҳужжат лойиҳасига кўра, жами 61 та бозор, жумладан, Тошкент шаҳридаги 20 та бозор ва савдо комплекслари “ҳаммаси бир жойда” тамойили асосида савдо мажмуаларини ташкил этиш тажрибаси кўриб чиқилади.

 

Истиқболда Ўзбекистондаги бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари)ни босқичма-босқич сотувга қўйилади.

 

Бу борадаги ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Шунингдек, улардан жами 12 бозор ва савдо комплекси тугатилади.

 

Маълумот ўрнида: Сирдарёдаги бир нечта бозорлар сотувга қўйилади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

 

Тошкент шаҳрида сотувга қўйиладиган бозорлар қаторида Паркент универсал савдо комплекси, Янгиобод ихтисослашган бозори, Қорақамиш деҳқон бозори, Юнусобод деҳқон бозори, Ўрикзор савдо комплекси, Қўйлиқ деҳқон бозори, Чорсу буюм савдо комлекси, Олой деҳқон бозори ва Бек тўпи савдо комплекси ҳам бор. Шунингдек, Гулистон шаҳридаги “Гулистон деҳқон бозори” МЧЖ, Мирзаобод туманидаги “Наврўз авто уловлар сотиш бозори” МЧЖ ва Сирдарё туманидаги “Бахт-Х” МЧЖлар ҳам рўйхатга киритилган.

 

Қайд этилишича, бозор ва савдо комплексларидаги давлат улушларини сотиш шартлари ва усуллари давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан белгиланади.

 

Лойиҳанинг мақсади сотишдан тушган маблағларнинг республика бюджетига тақсимланадиган қисми, истисно тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг улушларда йўналтирилади

 

Бундан ташқари,  устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) сотилгунга қадар бозор ва савдо комплекслари томонидан уларнинг мол-мулкларини сотиш, йирик битимлар тузиш, активларини гаров таъминоти сифатида ва бошқа тарзда тасарруф этиш тақиқланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво маълум қилингани ва истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 % га арзонлашгани ҳақида хабар берилганди.

 

         Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"