Ўзбекистон

Алишер Қодиров: таълимга ажратилаётган маблағ кутилаётган натижани бермаяпти

ЎзМТДП фракцияси раҳбари Алишер Қодиров боғча тарбиячиларининг ойликларини ошириш таклифини берди.

Алишер Қодиров: таълимга ажратилаётган маблағ кутилаётган натижани бермаяпти

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида Давлат дастурининг 2023 йил тўққиз ойидаги ижроси ҳамда “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

 

Муҳокамаларда депутатлар даромадларни ошириш, солиқ базасини кенгайтириш, яширин иқтисодий фаолиятни мумкин қадар қисқартиришга қаратилган чоралар ҳамда келгуси йилда кўзда тутилган бюджет маблағларидан фойдаланишда самарадорлик ва натижадорликни ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.  

 

Муҳокамаларда сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари Давлат дастури ижроси ҳамда 2024 йилги Бюджетнома лойиҳаси юзасидан фракцияларнинг муносабатини билдирди.    

 

Жумладан, ЎзМТДП фракцияси раҳбари Алишер Қодиров таълим-тарбия соҳасига алоҳида тўхталиб, бу тизимга ажратилаётган маблағлар кутилаётган натижаларни бермаётганини таъкидлади:  

 

"Таълим-тарбия тизимига йўналтирилаётган маблағлар қарийб 3 баробар оширилгани қувонарли ҳол. Аммо ушбу ажратилаётган маблағлар самарадорлигини ошириш лозим.    

 

Келгуси йилги Бюджетномада Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилаётган маблағларнинг 80 фоизи ўқитувчиларнинг ойлиги учун йўналтириляпти. Ҳақиқатан ўқитувчи юқори маош олиши керак. Чунки улар келажакни яратади. Биз яқинда педагогларнинг мақоми тўғрисидаги қонунни қабул қилдик ва унда ўқитувчиларнинг мақоми, ҳуқуқий ҳимояси белгилаб берилди.    

 

Соҳа учун бюджет маблағлари камаймаяпти. Аммо яратилаётган шароит келажакка янги умидларни уйғотмаяпти. Яъни, таълимга берилаётган маблағ кутилаётган натижаларни бермаяпти. Ўтган йили ОТМларга топширган абитуриентларнинг 50 фоизга яқини ҳатто 2 баҳога лойиқ натижани кўрсатмади.    

 

Бугун 500 мингга яқин ўқитувчи бор. Уларнинг ойлиги учун 35 триллион сўм маблағ ажратиляпти. Таҳлилларга қараганда, мактабларда 10-15 фоиз ортиқча, яъни зарурат бўлмаган ўқитувчи ишлаяпти.    

 

Замон шунчалар тезлашдики, бугун ўқитувчи бир неча кун тайёрланиб берадиган бирор маълумотини ўқувчи интернетдан бир пасда оляпти. Шунинг учун педагог ҳам замонга мослашиши, замонавий бўлиши керак. Таклифимиз таълимга йўналтирилаётган инвестицияларнинг самарадорлиги ҳақида вазирлик жиддий бош қотириши лозим. Педагогларнинг малакасини ошириш билан бирга, замон талаблари асосида уларнинг ишини тўғри баҳолаш тизимини яратиш зарур.    

 

35 триллион пулнинг маълум бир қисмини МТТга ҳам йўналтиришимиз керак. Боғчаларда ҳам аҳвол яхши эмас. 30-35 та болага 1 та тарбиячи тўғри келяпти. Тизимдаги олий маълумотга эга тарбиячилар бор-йўғи 25-30 фоизни ташкил қилаяпти. Боғча тарбиячиларининг ойликларини ҳам ошириш лозим. Жаҳон стандартларига мос равишда 10-15 та болага битта тарбиячини бириктириш ҳақида ўйлашимиз керак", — деди Алишер Қодиров.    

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Маҳкум аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.