1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Американинг собиқ президенти асос солган ижтимоий тармоқ ёпилди

Маълумки, Трамп  бир неча кун олдин "Truth Social"  номли ижтимоий тармоққа асос солган эди. Аммо ҳимоя тизимлари яхши ишлаб чиқилмагани сабабли,  ижтимоий тармоқ ҳакерлар ҳужумига учради. Оқибатда, тизим фаолияти бузилди. Натижада, тармоқ асосчилари платформани бутунлай ёпишга мажбур бўлган. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Американинг собиқ президенти асос солган ижтимоий тармоқ ёпилди

 

Қайд этилишича, “Truth Social” ҳали фойдаланишга ҳам топширилмаган эди.

 

Ижтимоий тармоқни бузган ҳакерларнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ ишга тушиши билан бир неча соат ўтиб,  унинг бета -версиясига киришган. Натижада, улар машҳур шахсларнинг бир нечта сохта аккаунтларини яратиб, ўша ном билан постлар жойлашган. Шунингдек, бу ҳаракат янги тармоқ ҳимояси камлигини ва унда ҳар қандай аккаунтни ясаш мумкинлигини кўрсатди.

 

Маълумот ўрнида: АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари  жорий йил январь ойида Капитолийга киргандан сўнг, “Facebook”, “Instagram” ва “YouTube” аккаунтлари вақтинча блоклаб қўйилган эди. “Twitter”  тармоғи эса президентни умрбод  қора рўйхатга киритган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Трамп ҳеч қайси ижтимоий тармоқ платформасида йўқлиги ҳамда “Facebook”, “Instagram”,  “Twitter”  каби технологик гигантларни судга бериши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек,  собиқ президент шахсий ижтимоий тармоқ яратганини эълон қилганди.

        

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика