1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Анчелотти Давид Луизни «Реал»га таклиф қилди

Яқинда Бразилиянинг «Фламенго» клубига ўтган Давид Луиз ўз фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Мадриднинг «Реал» клуби унга қизиқиш билдирган.

Анчелотти Давид Луизни «Реал»га таклиф қилди

 

 

Қироллик клуби бош мураббийи Карло Анчелотти барзилиялик Давид Луиз билан шахсан ўзи гаплашган. Клубда Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакат  футболчилари учун ажратилган ўринлар тўлиб қолгани ушбу трансфернинг амалга ошишида асосий тўсиқ бўлган.

 

34 ёшли ҳимоячи Европада «Челси», «ПСЖ» ва  «Арсенал» жамоаларидаги ўйинлари билан танилган. У, айниқса, «Челси»да муваффақиятли ўйнаган.  

 

Маълумот учун: Луиз ўтган ҳафта охирида Бразилиянинг «Фламенго» клубига ўтган, томонлар келаси йилнинг сўнггига қадар шартнома имзолаган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул» афсонаси Стивен Жеррард рекордини такрорлагани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Мақсаджон Обиджонов

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика