Андижон вилоятида якка тартибдаги тадбиркорнинг уй-мулки кредит қарзи сабабли сотувга қўйилди. Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати маълумотларига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туман суди 2025 йил 21 январдаги ижро ҳужжатига асосан, тадбиркорнинг “Ўзсаноатқурилишбанк” олдидаги қарздорлигини ундириш бўйича қарор қабул қилган.
Жами қарздорлик миқдори 148,4 миллион сўмни ташкил этади. Қарздор бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай, қарзини тўламаганлиги сабабли Балиқчи тумани, Кўл маҳалласдаги уйи онлайн-аукцион орқали сотувга қўйилди. Бошланғич нархи 175 миллион сўм этиб белгиланган.
Уйнинг сотилиши орқали қарздорлик мажбурий тартибда ёпилади ва банкнинг қарзи қоплаб берилади.


