1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ эвакуация қиладиган фуқароларнинг Кобул аэропортига келиши тартиби ўзгарди

АҚШ эвакуация қиладиган фуқароларнинг Кобул аэропортига келиши тартиби ўзгарди. Бу ҳақда “Washington Post” хабар берди.

АҚШ эвакуация қиладиган фуқароларнинг Кобул аэропортига келиши тартиби ўзгарди

 

 

Унга кўра, эндиликда АҚШ фуқаролари ва грин-кард эгалари аэропортга тўғридан тўғри кела олмайди. Улар аввал махсус тўпланиш пунктига келади ва у ердан  аэропортга жўнатилади.

 

“Washington Post”  давлат департаменти амалдори сўзларини келтириб, аэропорт дарвозаси олдида тўпланмасликни тавсия қилган. АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси ҳам фуқароларни  махсус таклифсиз аэропортга боришдан қайтарган ва эвакуация жараёни кетаётган кириш жойларини тарк этишни сўраган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Кобул аэропортида отишма юз бергани хабар қилинган эди

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика