Жаҳон

АҚШда амалдорлар мажбуран эмланади — Оқ Уй

АҚШда коронавирусга қарши эмлаш кўлами кенгайтирилади. Бу ҳақда Президент Жозеф Байден маълум қилди.

АҚШда амалдорлар мажбуран эмланади — Оқ Уй

 

 

Оқ Уй раҳбари сўзларига кўра, бу орқали эмланган фуқаролар сонини ошириш ҳамда вакцинани инкор қилаётганларга қарши кураш мақсад қилинган. Ушбу режада 6 йўналиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

 

“Агар биз буни ҳаётга муваффақиятли тадбиқ эта олсак, келгусида, энг аввало,эмланган америкаликлар сони кўпаяди. Иккинчидан, касалхонага ётқизиш ва ўлим ҳолатлари камаяди. Фарзандларимиз мактабларга хотиржам боради ҳамда корхоналар ишлаб туриши ортидан иқтисодиётимиз ривожланади”, – деб таъкидлаган Президент.

 

Шу билан бирга, АҚШ ҳукумати тизимида ишлайдиган барча хизматчилар мажбурий тарзда эмланиши эълон қилинди. Оқ Уй матбуот котиби Жен Псаки бунга қаршилик қилганлар ишдан бўшатилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. “Агар ҳукуматда ёки ҳукумат билан шартнома асосида ишлашни истасангиз вакцина олишингиз керак”, - деган Псаки.

 

Бундан аввал АҚШ Хитойда коронавирусни ўрганишга 3 миллион доллар ажратгани хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.