1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Араб хаттотлиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Риёздаги Миллий музейда хаттотлик кўгарзмалари ташкил этилди.

Араб хаттотлиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

 

Саудия Арабистони ҳамда15 та араб давлати ўртасидаги ҳамкорликдан сўнг Араб лигаси саъй-ҳаракатлари натижасида “Араб хаттотлиги: билим, кўникма ва амалиёт” ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос вакиллик рўйхатига қўшилди.

 

 

Араб хаттотлиги диний матнларда муҳум ўрин эгаллайди. У Араб тилининг ривожланиш тарихида муҳим рўл ўйнаган. Асрлар давомида араб маданияти, урф-одатлари ва диний қадриятларининг дунё бўйлаб тарқалишига катта ҳисса қўшган.

 

 

Саудия Арабистонида ушбу санъатга эътибор намунаси сифатида 2020 ва 2021 йиллар Араб хаттотлиги йиллари деб эълон қилинди. Ар-Риёд Миллий музейида араб тилининг келиб чиқиши, хаттотлик ва унинг ривожланишига тегишли кўргазма ташкил этилган.

 

 

Амирликка ташриф буюрувчилар ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси объэктлари ва Ҳимо Нажран каби жойларда қадимий ёзувларда араб тилининг дастлабки шаклларига гувоҳ бўлишлари мумкин.

 

 

Аввалроқ, Бирлашган Араб Амирликларидаги археологик миссиясида Аббосийлар сулоласи даврига оид кумуш тангалар хазинаси топилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Юлдуз Рустамова

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика