Жаҳон

Бирлашган Араб Амирликларида Ҳорун ар-Рашиднинг рафиқаси Зубайдага тегишли хазиналар топилди

Шаржа амирлиги археология идорасининг археологик миссияси давомида Аббосийлар сулоласи даврига оид кумуш тангалар хазинасини топди.

Бирлашган Араб Амирликларида Ҳорун ар-Рашиднинг рафиқаси  Зубайдага тегишли хазиналар топилди
 

Бу ҳақда "Islam.ru хабар берди.

Маълум қилинишича, тангалар эски сополдан ясалган идишда бўлган. Мутахассислар аниқланган тангалар орасида Зубайда Уммул Воҳидга (милодий 762 / 765-831) тегишли кумуш дирҳам бўлганини айтган. У Аббосийлар сулоласидан чиққан араб маликаси, энг қудратли халифалардан бири Ҳорун ар-Рашиднинг суюкли рафиқаси бўлиб, ўғли халифа Муҳаммад Ал Амин даврида малика бўлган.

Зубайда ўша даврнинг энг бадавлат ва энг нуфузли аёлларидан бири саналган. Унинг бойлиги ҳақида кўплаб афсоналар тарқалган. Жумладан, улардан бирида Зубайда ҳар хил тадбирлар, хайр-эҳсон ва камбағалларга пул тарқатиш учун 37 миллион дирҳамгача пул сарфлагани келтириб ўтилади.

Топилган тангаларда ўша даврнинг бешта халифаси Абу Жафар ал-Мансур, Муҳаммад ал-Маҳди, Ҳорун ар-Рашид, Муҳаммад Ал Амин ва Абу Жафар Абдуллоҳ Ал Маъамун тасвирланганини маълум қилган.

Қазиш ишлари бошлиғи, доктор Сабоҳ Абуд Жосимнинг сўзларига кўра, топилма бу минтақада Аббосийлар сулоласининг эрта пайдо бўлиши ҳақидаги тахминларни тасдиқлайди. Шунингдек, у тангалар солинган кўза Аббосийлар даврига хос услубда ясалганини ҳам қайд этган. Мутахассис Аббосийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида ҳозирги Шаржа вилояти бутун Форс кўрфази учун муҳим савдо маркази бўлганини айтган.

Аввалроқ, Тошкент халқаро аэропортида хорижга кетаётган шахсдан 290 дона турли йилларда зарб этилган қадимий тангалар аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Муножат Валиева 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"