БАА ва Ҳиндистон Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги ва бош вазири канцелярияси ходимлари телефонларини бузиб киришга алоқадор бўлиши мумкин. Бу ҳақда Daily Telegraph газетаси хабар берди.
Газета маълумотларига кўра, Канаданинг Торонто университети Мунк мактаби ходимлари 2020 йил июлидан 2021 йил июнигача бўлган даврда Британия ТИВ ҳодимлари телефонини бузиб киришга оид 5 та ҳаракатни қайд этган. Бу ҳаракатлар Pegasus жосуслик дастуридан амалга оширилган. 2020 йил 7 июлда эса Борис Жонсон канцелярияси ходими телефонини зарарлашга уриниб кўрилган. Қайд этилишича бунинг ортида Ҳиндистон, БАА, Иордания ва Кипр махсус хизматлари турган.
Газета Буюк Британия киберхавфсизлик миллий маркази томонидан Борис Жонсон ва унинг канцеляриясининг аъзолари телефонлари текширилганини, аммо уларда зарарланиш аниқланмаганини маълум қилган.
Аввалроқ Россияга қарши хакерлар уруши эълон қилингани тўғрисида хабар берилганди.


