1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Бавария клуби ҳимоячиси Лукас Эрнандес қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Франция футбол терма жамоаси сафида UEFА Миллатлар лигасида ғолиб бўлган Лукас Эрнандес 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бавария клуби ҳимоячиси Лукас Эрнандес қамоқ жазосига ҳукм қилинди

 

Футболчи Атлетико клуби сафидаги фаолияти давомида — 2017 йил Мадридда турмуш ўртоғи Амелия де ла Оса Лоренте билан жанжаллашиб, кўчада унга қўл кўтарган эди. Шунда иш судгача етиб борган ва Мадрид суди футболчини 31 кунлик жамоат ишларига жалб қилган.

 

Бироқ 2017 йилда Лукас аёли билан ярашган. Шундан сўнг улар АҚШнинг Маями шаҳрида никоҳдан ўтган. Ёзда таътилни АҚШда ўтказиб қайтган жуфтлик Мадрид аэропортига қўнгач, футболчига нисбатан чекловни бузиш айблови эълон қилинди. Эрнандеснинг адвокатлари 6 ойлик қамоқ жазоси бўйича апелляция бериб, жазони алмаштириш борасидаги ишни кўриб чиқишни сўраган. Лукас Эрнандес иши 19 октябрь куни қайта кўриб чиқилиши маълум қилинган.

 

Аввалроқ Серхио РамоснингПСЖ”даги дебюти яна қолдирилгани ва ГорескаБавария” билан шартномани узайтиргани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика