Жаҳон

Бердимуҳаммедов Хитой вакиллари билан энергетик ҳамкорликни муҳокама қилди

Томонлар нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларни кўриб чиққан.

Бердимуҳаммедов Хитой вакиллари билан энергетик ҳамкорликни муҳокама қилди

 

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов Хитой миллий нефть-газ компанияси (CNPC)  президенти Хоу Цицзюнь билан музокара ўтказди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

 

Томонлар “Galkynyş” конининг иккинчи навбатини ўзлаштириш ва Туркманистон-Хитой трансмиллий газ қувурининг тўртинчи тармоғини ётқизилиши масаласини муҳокама қилган.

 

CNPC президенти Ашхобод билан узоқ истиқболдаги ўзаро манфаатли ҳамкорликдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

 

Туркманистон раҳбари CNPC’нинг энергетика тармоғидаги ҳамкорликдаги ижобий ролини қайд этган. Хоу Цицзюнь Бердимуҳаммедовга 18 июнда очилган “Gadyn” газ тўплаш станциясининг очилишида иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирган.  У бундан буён ҳам хитойлик ҳамкорларнинг ўз масъулиятларини бажаришда давом этишини маълум қилган.

 

Аввалроқ Пекин Ашхобод билан энергетик ҳамкорликни кучайтирмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.

 

Қурол ишлаб чиқариш 2,5 баравар ошди: Эрон узоқ урушга тайёрлигини билдирди

Қурол ишлаб чиқариш 2,5 баравар ошди: Эрон узоқ урушга тайёрлигини билдирди

Теҳрон ортиқча ҳарбий маҳсулотларни экспорт қилишни ҳам режалаштирмоқда.

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Намойишчилар таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва ўқиш тўловларининг оширилишига қарши чиқмоқда.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.